"Ўзтрансгаз" АЖ "Ёшлик энергияси"да фаол иштирок этди
Uztransgaz
24.05.2021
Аввалроқ хабар қилганимиздек, (https://t.me/uztransgazaj_info/1714) Шаҳрисабзнинг сўлим “Лочин” оромгоҳида энергетика тизимидаги фаол ёшлар учун “Ёшлик энергияси” форуми ўтказилди. Қизиқарли ва ранг-баранг тадбирларга бой бўлган тадбир доирасида интеллектуал ва спорт мусобақалари, фойдали тренинглар, тақдимотлар, экологик акция, қувноқлар ва зукколар конкурси, маданий тадбирлар ташкил этилди.

Аҳамиятлиси, уларда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Хусусан, “Урганчтрансгаз” УК тизимидаги Заунғур МГҚБнинг футбол жамоаси форум доирасида ташкил этилган, 16 жамоа кураш олиб борган мусобақада ғолиб бўлди.

Шунингдек, қизлар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа таркибида самарали ўйин кўрсатган, жамоа муваффақиятига муносиб ҳисса қўшган ёшларимиздан яна бири Анна Здраву бўлди.

Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси фаоли Шоҳруҳ Бердиев эса "Заковат" интеллектуал ўйинида ғолиб бўлган жамоа сафида бўлди. Мураккаб саволларга топқирлик билан берилган жавоблар жамоани қолган 15 жамоа устидан ғалабасини таъминлади.