➦ Veb-sayt test rejimida ishlamoqda! Veb-saytga texnik xizmat qo‘rsatish ishlari olib borilmoqda, noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz!    |    “Hududgazta'minot” AJ aholi hamda ulgurji iste'molchilar bilan bevosita ishlayotgani munosabati bilan uztg.uz veb-portali faoliyati to‘xtatilgan. Shaxsiy kabinet bilan bog‘liq savollar yuzasidan “Hududgazta'minot” AJga murojaat qiling!

Yangiliklar

Yangilangan sana: 06.24.2022 13:11:14




“Ўзтрансгаз” АЖда KPMG AUDIT Халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга хизмат қилувчи лойиҳани амалга ошириш бошланди

2020 йил 27 октябрда Президентимизнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. 

Унда давлат иштирокидаги корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш, таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, ислоҳотлар жараёнида хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш кўзда тутилган.

Жумладан, корхоналар учун - халқаро миқёсда тан олинган консалтинг ташкилотларини танлов асосида жалб қилган ҳолда амалиётлар самарадорлигини оширишга қаратилган стратегия ишлаб чиқиш вазифаси ҳам қўйилган эди.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан KPMG Audit халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда "Ўзтрансгаз" AЖ корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг мақсади ҳозирги пайтда амалда бўлган ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги ва ишончлилик даражасини таҳлил қилиш, шунингдек, тизим фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва ушбу соҳада қўлланиладиган илғор тажрибаларни инобатга олган ҳолда “Ўзтрансгаз” АЖнинг операцион самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида KPMG Audit ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган йўл харитасини шакллантиради, шунингдек “Ўзтрансгаз” АЖ ходимлари учун амалга оширилаётган жараён модели бўйича тренинглар ташкил қилади.




Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech