Янгиланган сана: 04.30.2024 16:20:47




“Урганчтрансгаз” УК томонидан жорий йилда 34 та газ тақсимлаш станциясида капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилган, шундан 8 та ГТС тўлиқ реконструкция қилинади, 26 таси капитал таъмирланади

Ҳозирги кунга қадар “Бердақ”, “Қанликўл”, “Полвон”, “Урганч-2”, “Зарбдор” ва “Ударник-2” ГТС тўлиқ реконструкция қилиниб, намунавий ҳолатга келтирилди. Яна 20 та ГТС бўйича алоҳида тасдиқланган далолатномалар, техник топшириқлар, ГТС қурилмаларини капитал таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича режа-жадваллар ишлаб чиқилган. Айни кунларда  ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган тадбирлар унинг асосида амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда корхона тизимдаги ГТСда саноат тармоқларини қуриш ишлари ҳам тизимли равишда олиб бориляпти. Ҳозирда “Урганчтрансгаз” УК ГТСга тўғридан-тўғри уланган истеъмолчилар сони 62 тани ташкил қилади. Тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларни “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларига чиқариш бўйича “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали билан ҳамкорликда Режа-жадвал ишлаб чиқилган. 

Айни пайтда, “Хива-2” ГТСда саноат тармоғи қурилиши ишлари бошлаб юборилди. “Ударник-2”, “Хонқа-1”, “Шуманай”, “Нукус-2”, “Ҳазорасп-1”, “Тупроққалъа” ва “Сарабий” ГТСда саноат тармоқлари қурилиши ишлари тўлиқ тугатилди. 7 та ГТСда саноат тармоқлари қурилиши бўйича лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ якунланган, 5 та ГТС бўйича лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоб ҳужжатлари якуний босқичда. Бошқа саноат тармоқлари бўйича ҳам лойиҳалаштириш ва смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.







Орқага қайтиш