Yangiliklar

Yangilangan sana: 04.02.2026 14:04:23




“Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти ва Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси ижроия аппарати Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Хўжанова Муаззам Эрназаровнани таваллуд айёми билан муборакбод этади!

Қадрли Муаззам Эрназаровна!

Сиз жамиятимиз тизимида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, тажриба ва билимингиз билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Раҳбарлигингиздаги бўлим юридик ва жисмоний шахсларнинг магистрал газ қувурлари, шунингдек тизим фаолияти юзасидан мурожаатларини қабул қилиб, яқиндан ўрганиш, уларнинг ҳар бири ортида инсон тақдири турганини ҳис қилган ҳолда фаолият олиб бораётганини алоҳида таъкидлаш керак. 

Муаззам Эрназаровна, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келгуси ишларингизда бардавом муваффақиятлар тилаймиз!

“Ўзтрансгаз” АЖ ижроия аппарати
Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси




Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech