“Ўзтрансгаз” АЖ ички назорат хизмати мутахассиси лавозимларига танлов эълон қилинади
15.09.2026
Лавозим номи: ички назорат хизмати мутахассиси (Internal Control Specialist) (“Ўзтрансгаз” АЖ Кузатув кенгаши бўйсунувида)
Номзодга келтириладиган малакавий талаблар
Маълумоти ва иш тажрибаси:
- молия, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, аудит, ҳуқуқ ёки муҳандислик йўналишлари бўйича олий маълумот;
- ички назорат, аудит, рискларни бошқариш ёки бухгалтерия ҳисоби соҳаларида профессионал сертификатларга эга бўлиш ёки тегишли ўқув курсларини тамомлаганлик афзаллик ҳисобланади.
- ички назорат, ички ёки ташқи аудит, рискларни бошқариш, комплаенс соҳаларида камида 2 йиллик иш тажрибаси;
- нефтгаз, саноат ёки инфратузилма компанияларида, шу жумладан давлат корхоналари ёки компаниялар гуруҳларида иш тажрибасига эга бўлиш афзаллик ҳисобланади;
- ҳужжатларни йиғиш ва таҳлил қилиш, таркибий бўлинмалар ходимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда текширувлар натижалари бўйича ишчи материалларни тайёрлаш тажрибаси;
- назорат тартиб-таомилларининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилганлигини (Design & Implementation) баҳолаш ҳамда уларнинг амалдаги самарадорлигини тестдан ўтказишда (Operating Effectiveness Testing) иштирок этганлик тажрибаси.
Касбий билим ва кўникмалар:
- ички назоратнинг асосий тамойилларини, жумладан COSO Internal Control Framework талабларини билиш ҳамда тасдиқланган методология ва тестдан ўтказиш дастурларини амалиётда қўллай олиш;
- бизнес-жараёнларни тавсифлаш, рискларни ва асосий назорат нуқталарини аниқлаш, рисклар ва назоратлар матрицаларини тузиш ҳамда янгилаб бориш кўникмаси; BPMN 2.0 стандарти асосида жараёнларни моделлаштириш бўйича базавий кўникмаларга эга бўлиш афзаллик ҳисобланади;
- рискларни бошқариш ёндашувлари, жумладан COSO ERM ва ISO 31000 стандартлари, шунингдек, «Уч линия» модели доирасида ички назорат, рискларни бошқариш ва ички аудит функцияларининг тақсимланиши ҳақида базавий тушунчага эга бўлиш;
- тест натижалари ва аниқланган камчиликларни ҳужжатлаштириш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда хизмат бошлиғи раҳбарлиги остида келишилган чора-тадбирларнинг бажарилишини мониторинг қилиш кўникмаси;
- MS Excel ва MS Word дастурларидан ишончли фойдаланиш; маълумотларни таҳлил қилиш, ишчи ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда бизнес-жараёнларни тавсифлаш воситаларидан фойдаланиш кўникмалари;
- корпоратив бошқарув ва текширилаётган жараёнларга тааллуқли талаблар қисмида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосларини билиш;
- махфийлик ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш.
Иш жойи:
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Энергетиклар кўчаси,
“UTG” вақтинчалик маъмурий биноси.
Иш режими: ҳар куни 9:00дан 18:00 га қадар,
дам олиш кунлари: шанба ва якшанба кунлари.
Ойлик иш хақи: суҳбат давомида (Кузатув кенгаши томонидан белгиланади).
Ишга қабул қилиш бир йил муддатга тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади, бунда қонунчилик талаблари ва иш берувчининг қарорларига мувофиқ меҳнат муносабатларини кейинчалик давом эттириш имконияти билан.
Маълумотнома (резюме) ва ҳужжатларни 2026 йил 25 сентябрга қадар b.qlichev@utg.uz электрон манзили орқали юбориш лозим.
Батафсил маълумот учун: 71 202-10-60 (12403) рақами орқали душанба-жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар мурожаат қилиш мумкин.