“Ўзтрансгаз” АЖ Қимматли қоғозлар ва активлар бўлими бош мутахассиси лавозимларига танлов эълон қилинади
15.09.2026
Лавозим номи: Қимматли қоғозлар ва активлар бўлими бош мутахассиси (вақтинча асосий ходим ўрнига).
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- молия, иқтисодиёт, банк иши, бухгалтерия ҳисоби, менежмент ёки турдош йўналишдаги олий маълумот;
- қимматли қоғозлар, корпоратив активлар ёки молиявий соҳасида 2 йиллик иш тажрибаси;
- акциялар, облигациялар ва бошқа молиявий инструментларнинг асосий хусусиятларини амалий жиҳатдан тушуниш;
- молиявий ҳисоботларни таҳлил қила олиш ва эмитентнинг молиявий ҳолатига оид асосий кўрсаткичларни баҳолай олиш;
- қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни ҳужжатлаштириш, ҳисобга олиш;
- соҳага оид асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳабардор бўлиш ва уларни амалиётда қўллай билиш;
Касбий кўникмалар:
- молиявий рискларни аниқлаш, уларнинг эҳтимолий таъсирини баҳолаш;
- молиявий ҳисоб-китоблар, таҳлилий жадваллар ва ҳисоботларни мустақил шакллантира олиш;
- катта ҳажмдаги молиявий маълумотларни тизимлаштириш, таққослаш ва улар асосида хулоса ҳамда таклифлар тайёрлаш қобилияти;
- ҳужжатлар билан ишлашда масъулият ва молиявий маълумотлар билан ишлаш кўникмаси;
- белгиланган муддатларга риоя қилиш;
- ишчанлик ва мулоқот маданияти;
- жамоада самарали ишлаш қобилияти;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш ва иш юритиш қобилияти;
- инглиз тилини билиш маъқулланади.
Асосий вазифалар:
Қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий активлари билан боғлиқ операцияларини амалга ошириш, уларни ҳисобга олиш, уларга оид маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш.
Қимматли қоғозлар бўйича битимларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва бажарилишини таъминлаш.
Дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш жараёнида акциядорлар реестри, тўлов маълумотлари ва бошқа зарур ҳужжатлар бўйича тегишли маълумотларни тайёрлаш.
Фаолият йўналишидаги масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқот қилиш ҳамда уларнинг мурожааатларини кўриб чиқиш.
Қимматли қоғозлар портфели бўйича мунтазам таҳлилий маълумотлар, ҳисоботлар ва таклифлар тайёрлашда иштирок этиш.
Қимматли қоғозлар ва молиявий активлар бўйича, Жамиятнинг муҳим фактлари, чораклик ва йиллик ҳисоботлари, шунингдек эмитент сифатидаги бошқа мажбурий ахборотларини ўз ваколати доирасида тайёрлаш ҳамда ошкор қилиш жараёнида иштирок этиш.
Жамият акциядорларига Жамият қимматли қоғозлари, акцияларни ҳисобга олиш, акциядорлар реестри ва дивидендлар масалалари бўйича ўз ваколати доирасида тушунтиришлар беришда иштирок этиш.
Жамиятнинг электрон ҳужжат айланиши ва маълумотлар базалари билан ишлашда иштирок этиш.
Бошқа вазифалар.
Иш жойи:
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Энергетиклар кўчаси,
“Ўзтрансгаз” АЖ вақтинчалик маъмурий биноси.
Иш режими: ҳар куни 9:00дан 18:00 га қадар,
дам олиш кунлари: шанба ва якшанба кунлари.
Ойлик иш хақи: 14 000 000 сўм.
Ишга қабул қилиш асосий ходим ишга чиққунига қадар (камида бир йил муддатга) тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
Маълумотнома (резюме) ва ҳужжатларни 2026 йил 25 сентябрга қадар b.qlichev@utg.uz электрон манзили орқали юбориш лозим.
Батафсил маълумот учун: 71 202-10-60 (12403) рақами орқали душанба-жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар мурожаат қилиш мумкин.