“Ўзтрансгаз” АЖ Қимматли қоғозлар ва активлар бўлими бошлиғи лавозимларига танлов эълон қилинади
15.09.2026
Лавозим номи: Қимматли қоғозлар ва активлар бўлими бошлиғи.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- молия, иқтисодиёт, банк иши, бухгалтерия ҳисоби, инвестициялар, менежмент ёки турдош йўналишдаги олий маълумот;
- қимматли қоғозлар, инвестициялар, корпоратив активлар ёки молиявий бозорлар билан боғлиқ соҳада 3 йиллик иш тажрибаси, шундан камида 1 йил бошқарув лавозимда;
- акциялар, облигациялар ва бошқа молиявий инструментларнинг асосий хусусиятларини ва жарёнларини амалий жиҳатдан тушуниш;
- қимматли қоғозлар портфелининг даромадлилиги ва рискларини баҳолай олиш;
- молиявий ҳисоботларни таҳлил қила олиш ва эмитентнинг молиявий ҳолатига оид асосий кўрсаткичларни баҳолай олиш;
- соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳамда ички меъёрий ҳужжатларни билиш;
Касбий кўникмалар:
- қимматли қоғозлар портфелини юритиш ёки активларни баҳолаш тажрибаси;
- молиявий ва бошқарув ҳисоботларини таҳлил қилиш кўникмаси;
- Excel дастурида маълумотлар билан ишлаш, жадваллар ва ҳисоб-китобларни мустақил тайёрлай олиш ва таҳлил қила билиш;
- ҳужжатлар билан тизимли ишлаш ва маълумотларнинг аниқлигини назорат қилиш;
- Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорига оид асосий норматив талабларини билиш;
- аналитик фикрлаш ва рақамлар билан ишлаш қобилияти;
- мустақил қарор қабул қилиш ва масъулиятни ўз зиммасига олиш;
- жамоани бошқариш, вазифаларни тўғри тақсимлаш ва белгиланган муддатларга риоя этилишини таъминлаш қобилияти;
- таҳлилий фикрлаш, масъулиятли ёндашув ва қарор қабул қилиш қобилияти;
- ишчанлик ва мулоқот маданияти;
- давлат ва рус тилларини мукаммал билиш ва иш юритиш қобилияти;
- инглиз тилини билиш маъқулланади.
Асосий вазифалар:
Қимматли қоғозлар ва компания активлари билан боғлиқ операцияларни ташкил этиш ва назорат қилиш.
Қимматли қоғозлар портфели ва активлар ҳолатини таҳлил қилиш, мавжуд рискларни баҳолаш.
Қимматли қоғозларни харид қилиш, сотиш ва бошқа операциялар бўйича таклифлар тайёрлаш.
Қимматли қоғозлар ва активлар ҳаракати бўйича ҳисоб-китоблар, ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларнинг тўғри юритилишини назорат қилиш.
Қимматли қоғозлар бозоридаги ўзгаришларни кузатиб бориш ва уларнинг компания активларига таъсирини баҳолаш.
Жамиятнинг қимматли қоғозлари, акциядорлар реестри, дивиденд сиёсати ва эмитент сифатидаги фаолиятига оид ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Жамият акциядорлари реестри, акциялар ҳисоби, акциядорлар таркиби ва улушларига оид маълумотларни юритишни ташкил этиш.
Дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш.
Раҳбарият учун қимматли қоғозлар ва активлар бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрлаш.
Бўлимнинг жорий ва истиқболли иш режаларини шакллантириш.
Жамиятнинг электрон ҳужжат айланиши ва маълумотлар базалари билан ишлаш.
Бошқа ташкилотлар ва ҳамкорлар билан ишлаш.
Бошқа вазифалар.
Иш жойи:
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Энергетиклар кўчаси,
“Ўзтрансгаз” АЖ вақтинчалик маъмурий биноси.
Иш режими: ҳар куни 9:00дан 18:00 га қадар,
дам олиш кунлари: шанба ва якшанба кунлари.
Ойлик иш хақи: 17 000 000 сўм.
Ишга қабул қилиш бир йил муддатга тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади, бунда қонунчилик талаблари ва иш берувчининг қарорларига мувофиқ меҳнат муносабатларини кейинчалик давом эттириш имконияти билан.
Маълумотнома (резюме) ва ҳужжатларни 2026 йил 25 сентябрга қадар b.qlichev@utg.uz электрон манзили орқали юбориш лозим.
Батафсил маълумот олиш учун: 71 202-10-60 (12403) рақами орқали душанба-жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар мурожаат қилиш мумкин.