“Ўзтрансгаз” АЖ ички назорат хизмати раҳбари лавозимларига танлов эълон қилинади
15.09.2026
Лавозим номи: ички назорат хизмати раҳбари (Head of Internal Control)
Номзодга келтириладиган малакавий талаблар
Маълумоти ва иш тажрибаси:
- молия, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, аудит, ҳуқуқ ёки муҳандислик йўналишлари бўйича олий маълумот.
- ACCA Advanced Diploma халқаро профессионал сертификати ёки унга тенглаштирилган (эквивалент) даражага эга бўлиш.
- ички аудит, ташқи аудит, хавфларни бошқариш, ички назорат ёки комплаенс соҳаларида камида 4 йиллик умумий иш стажи;
- йирик нефтгаз, саноат ёки инфратузилма компанияларида, шу жумладан давлат корхоналари ёки компаниялар гуруҳи (ҳолдинглар)да иш тажрибаси;
- Кузатув кенгаши билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташқи аудиторлар ва маслаҳатчилар (консултантлар) ишини мувофиқлаштириш бўйича амалий тажриба;
- назорат чораларининг архитектурасини баҳолаш (Design & Implementation) ҳамда назорат чораларининг операцион самарадорлигини тестдан ўтказиш бўйича амалий тажриба (Operating Effectiveness testing).
Профессионал билимлар ва кўникмалар:
- ички назорат методологияларини, жумладан COSO Internal Control Framework (CОСО ички назорат – интеграциялашган модели) тизимини чуқур билиш;
- бизнес-жараёнларни моделлаштириш (BPMN 2.0 va UML) жараёнли моделлаштириш нотатсияларидан фойдаланган ҳолда бизнес-жараёнларни ҳужжатлаштириш ва моделлаштириш, шунингдек, жараёнлардаги асосий назорат нуқталарини аниқлаш кўникмаси;
- корпоратив хавфларни бошқариш тизимларини, жумладан COSO ERM va ISO 31000 халқаро стандартларини мукаммал билиш;
- “Уч ҳимоя чизиғи” доирасида ички назорат, хавфларни бошқариш ва ички аудит тизимларининг ўзаро боғлиқлигини тушуниш;
- офис иловалари ҳамда бизнес-жараёнларни тавсифлаш (моделлаштириш) воситаларидан ишончли фойдалана олиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини, хусусан корпоратив бошқарувга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш;
- махфийлик ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш.
Иш жойи:
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Энергетиклар кўчаси,
“UTG” вақтинчалик маъмурий биноси.
Иш режими: ҳар куни 9:00дан 18:00 га қадар,
дам олиш кунлари: шанба ва якшанба кунлари.
Ойлик иш хақи: суҳбат давомида (Кузатув кенгаши томонидан белгиланади).
Ишга қабул қилиш бир йил муддатга тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади, бунда қонунчилик талаблари ва иш берувчининг қарорларига мувофиқ меҳнат муносабатларини кейинчалик давом эттириш имконияти билан.
Маълумотнома (резюме) ва ҳужжатларни 2026 йил 25 сентябрга қадар b.qlichev@utg.uz электрон манзили орқали юбориш лозим.
Батафсил маълумот учун: 71 202-10-60 (12403) рақами орқали душанба-жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар мурожаат қилиш мумкин.